Сўнгги бир ой ичида Тошкент вилоятидаги икки корхона жами 10 та янги Isuzu автобусига эга бўлди, деб хабар беради Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Ахборот хизмати.
Жумладан, «Ҳамкор тулпор сармоя» МЧЖ 680 миллион сўмдан ортиқ қийматдаги лизинг шартномаси асосида 8 дона Isuzu харид қилди. Шаҳар атрофида йўловчи ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия варақалари олингач, автобуслар «Бўзсув ф/у – Ибрат маҳалласи – Фарҳод бозори» йўналишида аҳолига сифатли хизмат кўрсатмоқда.
Шунингдек, «Олмалиқ Isuzu транс» МЧЖ ҳам «Ўзсаноатқурилишбанк» Олмалиқ филиали орқали жами 171 миллион сўмлик лизинг шарномаси асосида 2 та Isuzu автобусини сотиб олиб келтирди. 14 ўриндиқли ва 37 нафар йўловчи ташишга мўлжалланган ушбу автотранспорт воситалари ВҲ-326 «Олмалиқ АШБ – Қўйлиқ АШБ» йўналишида мунтазам қатнамоқда.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2020-сонли қарорининг ижроси доирасида вилоятдаги 9 ташувчи корхона 2015 йил давомида жами 62 дона Isuzu автобуси харид қилишни режалаштирган.
Изоҳ (0)