Жорий йилнинг 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида «Ташаббус−2015» кўрик-танловини ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши тасдиқланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси.
Унга кўра, кўрик-танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:
- Туман (шаҳар) босқичлари − 2015 йил 15 апрелдан 23 апрелга қадар;
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичлари − 2015 йил 1 майдан 8 майга қадар;
- Республика босқичи − 2015 йил 28−29 май кунлари кўрик-танловнинг очилиш маросими ва кўргазмаси, 2015 йил 11 июнь куни кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтиши белгиланди.
Изоҳ (0)