Шу кунларда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида теннис бўйича «Фьючерс» туркумига кирувчи, мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнир ўтказилмоқда, деб хабар берди «Olamsport».
Яккаликда муваффақиятли иштирок этаётган Сабина Шарипова жуфтликлар мусобақасида ҳам ғолибона юришини давом эттирмоқда. Ҳамюртимиз россиялик дугонаси Полина Виноградова билан бирга чорак финалда таиландлик Нуднида Луангнам ҳамда ҳиндистонлик Наташа Палга жуфтлигидан 6:4, 7:5 ҳисобида устун келди.
Изоҳ (0)