Ўзбекистон соҳил футболи терма жамоаси Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Қатарда давом этаётган пляж футболи бўйича Осиё чемпионати гуруҳ босқичи доирасидаги иккинчи ўйинда Ўзбекистон Ироқни 6:1 ҳисобида мағлуб этди.
Биринчи ўйинда Бирлашган Араб Амирликлари устидан 6:5 ҳисобида ғалаба қозонган Аҳад Юсупов шогирдлари “C” гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритиб, чорак финалга йўл олди.
Изоҳ (0)