2015 йил 18 март куни номаълум шахс Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри Хива шоҳ кўчасида жойлашган «Хоразм шароб савдо» корхонасига қарашли дўконга дераза ойнасини синдириб кирди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.
Қайд этилишича, босқинчи у ердан Samsung русумли телевизор ва спиртли ичимликларни ўғирлаб кетган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумонланиб, Хива туманида яшовчи 21-22 ёшли икки шахс қўлга олинди.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)