Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар ички ишлар бўлимига 35 ёшли эркак киши мурожаат қилиб, номаълум шахслар унинг 2-синф ўқувчиси бўлган қизининг қулоғидан сариқ металлдан ясалган зиракларни юлиб олиб, воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.
Шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу талончиликни маҳаллий аҳолига мансуб икки аёл ва бир йигит содир этгани тўлиқ фош этилди ва улар қўлга олинди.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)