АҚШнинг Техас штатидан сенатор, республикачи Тед Круз АҚШда 2016 йил кузида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этиш ниятини билдирди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Қолган даъвогарлар орасида биринчи бўлиб сайловда қатнашиши ҳақида эълон қилган 44 ёшли Круз 2012 йилдан буён Техас сенаторидир. У кўп бора АҚШ президенти Барак Обама маъмуриятини танқид қилиб гапирган.
Круз ўз Twitter’ига 30 сонияли видео жойлаб, унда америкалик ёш консерваторларни ўзини қўллаб-қувватлашга ва мамлакатни тиклашга чақирди. «Мен президентлик лавозимига ўз номзодимни қўяман ва сизнинг кўмагингизни олишга умид қиламан», — деди у.
Изоҳ (0)