Ҳиндистонда поезд рельсдан чиқиши натижасида 32 киши ҳалок бўлди, яна 50 киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда «Коммерсант» маҳаллий NDTV телеканалига таяниб.
Ҳалокат Уттар-Прадеш штатидаги Рай-Барели шаҳри яқинида содир бўлди. Экспресс Дехрадундан Варанасига йўл олган бўлган. Йўлда локомотив ва иккита йўловчи вагони рельсдан чиқиб кетган.
Телеканал хабарига кўра, фожиага тормоздаги носозликлар сабаб бўлган. Штат ҳукумати ҳар бир қурбоннинг оиласига 1,6 минг доллар, жароҳатланганлар оиласига 800 доллардан товон тўлаш ҳақида эълон қилди.
Изоҳ (0)