БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида юз берган ёнғинга, дастлабки маълумотларга кўра, қисқа туташув сабаб бўлган, деб ёзади «Сегодня.ua».
Ташкилот матбуот хизмати хабар беришича, ёнғин Бош Ассамблеянинг сувенир дўконлари жойлашган пастки қаватида содир бўлган.
«Ўт ўчириш чоғида бинонинг ушбу қисмига бироз зарар етди, бироқ бош қароргоҳ эртага очилади», — деди БМТ матбуот хизмати ходими Ваннина Маэстраччи.
Нашрнинг эслатишича, БМТнинг Манхеттендаги мажмуасида ёнғин сигнализацияси маҳаллий вақт билан 22 март куни кечки етти атрофида ишлаб кетган. Ходимлар бинодан эвакуация қилинган. Ўт тезда ўчирилган, бир соатда вазият ўз ўрнига тушган.
Изоҳ (0)