Bloomberg ёзишича, санкцияларга қарамай, инвесторлар яна Россияга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди «РБК».
Bloomberg News бош муҳаррири Мэтью Уинклер Россияга Қрим қўшилганидан сўнг жорий этилган санкциялар унинг иқтисодиётига жиддий зарба берганини, бироқ бу йил аҳвол яхшилана бошлаганини қайд этди.
Масалан, рубль ўтган йил охирида дунёдаги энг беқарор валютага айланган бўлса, айни пайтда унинг аҳволи барқарорлашмоқда, рубль курси тебраниши камайди ва инвесторларнинг қизиқишлари ҳам ўзгармоқда.
Россия давлат қимматли қоғозлари ва корпоратив облигацияларга пул тиккан сармоядорлар 2015 йилда аллақачон фойда ола бошлаган.
Россия бизнеси ҳам аста-секинлик билан қайта тикланмоқда, дейилади мақолада. Москва банклараро валюта биржаси индексига кирувчи компанияларнинг 78 фоизи бутун дунёдаги шунга ўхшаш компанияларга нисбатан кўпроқ ўсгани кузатилди. Бундай ўсишнинг сабабларидан бири — Ғарб санкциялари. «Хорижий маҳсулотлар бўлмагани туфайли, россияликлар маҳаллий товар ва хизматларни танлашга мажбур», — дея аниқлик киритилади мақолада.
Изоҳ (0)