Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети олимлари томонидан ЭҲМ учун археология электрон ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилди, деб хабар бермоқда «Infocom.uz».
Қўлланманинг асосий вазифаси археология фани бўйича олий таълим муассасалари талабалари ва профессор-ўқитувчилари учун зарур бўлган ўқув методик маълумотларни яратиш, сақлаш ва тизим фойдаланувчилари учун етказиб беришдан иборат. Электрон қўлланмада фанни ўқитишдаги кўргазмалилик ва талабаларда тўлиқ тасаввурни шакллантириш имконияти юзага чиқарилган.
Дастур профессор-ўқитувчилар ва олий таълим талабалари учун мўлжалланган.
Муаллифлар Н.А.Эгамбердиева ва М.Р.Файзиэва ушбу электрон ўқув қўлланма учун № DGU 02978 рақамли гувоҳнома олди.
Изоҳ (0)