Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси Афғонистон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Эрон, Ироқ, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркия ва Туркманистон дипломатик миссиялари билан биргаликда БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида Наврўз байрамини нишонлади, дея хабар бермоқда «Жаҳон» ахборот агентлиги.
Тадбирда БМТ расмий шахслари, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар, шунингдек АҚШ жамоатчилик ва илмий доиралари вакиллари қатнашди.
Йиғилганлар қаршисида маросимни ташкил қилган давлатлар вакиллари сўзга чиқди. Ўзбекистон доимий ваколатхонаси мамлакатда баҳор, табиатнинг уйғониши ва янгиланиши рамзи бўлган Наврўзга бериладиган аҳамият ҳақида айтиб ўтди.
Изоҳ (0)