Ўзбекистоннинг энг тажрибали мутахассисларидан бири, «Локомотив» жамоасининг бош мураббийи Вадим Абрамов Тошкентдаги шифохоналарнинг бирига ётқизилди, деб хабар бермоқда «Sports.uz».
Нашрнинг «Локомотив» профессионал футбол клубидаги манбасининг маълум қилишича, 52 ёшли мутахассис кўкрак соҳасидаги оғриқдан шикоят қилган ва зудлик билан шифохонага жойлаштирилган. Айни пайтда Вадим Абрамов микроинфарктни бошидан ўтказгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)