Хонанда Гули Асалхўжаева ва унинг турмуш ўртоғи Равшан Хўжаев «Эркак – бош, аёл – бўйин» деган гап ҳақида фикр билдирди, деб хабар беради «Суғдиёна» газетаси.
«Агар аёл ақлли, фаросатли ва доно бўлса, ‘бош’ деворга бориб урилмайди, – деди Гули Асалхўжаева. – Акси бўлса, эркакни йўлдан адаштиради. ‘Хотинимнинг гапига кирмайман’ деган эркак ҳам истайдими-йўқми, барибир бирор сўзини маъқуллайди».
Хонанданинг турмуш ўртоғи Равшан Хўжаев аёлининг фикрига қўшилган ҳолда шундай деди: «Аммо эркакни йўналтириш учун аёл, аввало, ўқимишли бўлиши лозим. Агар ўзида етарлича билим бўлмаса, қандай қилиб ‘бўйин’лик қилсин?»
Изоҳ (0)