Россия армияси Жанубий Осетияда йирик кўламдаги ҳарбий ўқув машқларини ўтказди, дея хабар бермоқда «РБК».
Жанговар ўқ отиш машғулотлари Дзарцеми полигонида бўлиб ўтди, унда Россиянинг Жанубий Осетиядаги ҳарбий базасининг 600 га яқин ҳарбий хизматчилари қатнашди.
Манёврларга мотоўқотар, танк, артиллерия, зенит ракетали ва махсус бўлинмалар жалб этилиб, 150 донадан зиёд қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника қўлланилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва Жанубий Осетия ўртасида ҳамкорлик ва интеграция тўғрисидаги битим икки мамлакат президентлари Владимир Путин ва Леонид Тибилов томонидан имзоланган эди.
Битим Россия ва Жанубий Осетиянинг ижтимоий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги, шунингдек ташқи сиёсат, мудофаа ва хавфсизлик масалаларидаги ҳамкорлигини чуқурлаштирувчи таянч ҳужжатдир.
Изоҳ (0)