«Ал Аҳли» – «Насаф» (0:0) жамоалари ўртасидаги беллашув якунлангач, ҳар иккала клуб бош мураббийлари ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди, дея хабар бермоқда «аждарлар» расмий твиттерига асосланиб «Uff.uz».
«Ўйин оғир бўлди. Кўпроқ қисмини ҳимояда ўтказдик. Ўйинда тактикамиз кўпроқ ҳимояланиш эди, – деди «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев. – Кучли рақиб билан очиқ футбол ўйнаб бўлмайди. Устунлик уларда бўлди. Биздаям имконият бўлди. Кучли рақиб майдонида дуранг ўйнаш биз учун қониқарли деб айтиш мумкин.
Иккала жамоадаям имконият бўлди. Дурангни омадга боғлаш керак эмас. Биз яхши ҳимоялана олдик. Натижадан қониқдик. Қўшимча сифатида айтиш мумкин: гуруҳда барча жамоада кейинги босқичга чиқиш имконияти бор. Мақсадимиз кейинги босқига чиқиш. Бу осон бўлмайди. Чунки рақибларимиз жудаям кучли.
Қаршидаги баҳсда ҳужумкор ўйнаймиз. Бугун ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Об-ҳаво ҳам анчагина иссиқ эди».
Изоҳ (0)