Жорий йилнинг 14-15 март кунлари Латвия пойтахти Рига шаҳрида бадиий гимнастика бўйича анъанавий халқаро турнир ўтказилди. Ўн олтинчи бор ташкил этилган мазкур мусобақада Латвия, Ўзбекистон, Россия, Литва, Украина, Эстония, Беларусь, Швеция, Норвегия, Озарбайжон, Қозоғистон, Польша, Бельгия ва Финляндиядан келган спортчилар ғолиблик учун кураш олиб борди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.
Шахсий кўпкураш баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Анастасия Сердюкова обруч билан бажариладиган машқларда 16.683 балл билан 5-ўринни, тўп билан бажариладиган машқларда 16.433 балл жамғариб 4-ўринни, булавада бажариладиган машқларда 16.983 балл тўплаган ҳолда 5-ўринни ва ниҳоят лента билан бажариладиган машқларда 16.367 балл билан 4-ўринни банд этди ва умумий 66.467 балл билан турнир жадвалида 4-ўринни эгаллади.
Халқаро турнирда Европа ва жаҳон чемпионати совриндори беларуслик Мелитина Станюта (69.650 балл) олтин, ўсмирлар ўртасида уч карра жаҳон чемпиони россиялик Ирина Анненкова (69.517 балл) кумуш, озарбайжонлик Гулсум Шафизода 66.567 балл) бронза медалига сазовор бўлди.
Изоҳ (0)