«Ал Айн» клуби бош мураббийи Златко Далич «Пахтакор»га қарши кечадиган ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди, деб хабар беради «Uff.uz».
«Яхши ўйин кўрсатиш ва ижобий натижа қайд этиш учун Тошкентга келдик. Дуранг ҳам бизни қониқтиради, аммо биз ғалаба учун майдонга тушамиз.
‘Пахтакор’ гуруҳда биринчи ўринда кетмоқда. Кучли клубга қарши ўйнаймиз. Гуруҳда ҳали ҳеч нима ҳал бўлгани йўқ. Гуруҳда бир ёки иккинчи ўринни олиб, кейинги босқичга чиқмоқчимиз. Бизда ўйин графиги жуда ҳам тиғиз. Аммо ОЧЛда бу баҳона бўла олмайди. Жамоам яхши ўйин кўрсатишига умид қиламан ва уларга ишонаман.
Биз гуруҳ босқичида 9 очко тўпламоқчимиз. Сафардами ёки уйдами бунинг фарқи йўқ. 9 очко гуруҳдан чиқиш учун етарли бўлса керак», – деди Златко Далич.
Изоҳ (0)