Тошкент шаҳрида теннис бўйича ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда. Tashkent ITF Juniors турнирида Ўзбекистоннинг истеъдодли теннисчиларидан ташқари, Россия, Ҳиндистон, Бельгия, Туркия, Украина, Қозоғистон, Буюк Британия, Польша, АҚШ, Беларусь каби давлатлардан ҳам ёш ракетка усталари ғолиблик учун кортга чиқяпти, деб хабар беради «Olamsport.com».
18 ёшгача бўлган теннисчилар иштирокида ўтаётган мусобақанинг қиз болалар ўртасидаги баҳсларида биринчи давра учрашувлари бўлиб ўтяпти. Ўзбекистондан Лайло Баҳодирова россиялик Виктория Ковалевадан 6:4, 6:2 ҳисобида устун келди.
Ўзбекистоннинг қолган вакилалари – Валерия Воробёва, Сабина Смирнова, Александра Стаханова, Юлия Ким мағлубиятга учраб, турнирдаги иштирокини муддатидан аввал якунлади.
Изоҳ (0)