2015 йил 10 март куни номаълум шахс Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри Ўзбекистон кўчасида жойлашган уяли телефон аппаратларини тузатиш устахонасига эшик қулфини бузиш йўли билан кириб, у ердан ҳар хил русумли 55 дона мобил телефон аппарати ва 11 дона планшет, шунингдек, ноутбук ҳамда DVD аппаратини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни содир этган гумонланувчи «иссиқ изида» қўлга олинди. У 1991 йилда туғилган Хива туманида яшовчи шахс бўлиб чиқди.
Жиноят содир этилган жойдан ўғирланган ашёвий далиллар устахонага қайтарилди. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)