Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашув доирасида ўтган ҳафтада қатор ОАВларда унинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида тарқалган хабарларни миш-миш деб атади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Атамбаев билан учрашув олдидан Путиннинг ўзи машина рулига ўтириб, ҳамкасбига Константин саройи боғини кўрсатган. Бу ҳақда Қирғизистон президенти ҳам журналистлар билан учрашувда маълум қилган.
Президентларнинг учрашуви Санкт-Петебургда ўтказилишига изоҳ берган Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков бу Атамбаевнинг қизи ушбу шаҳарда ўқиши билан боғлиқлигини, Путин ва Атамбаевнинг ташриф режалари тўғри келиб қолганини маълум қилган.
Изоҳ (0)