«Пекин – 2008» олимпия ўйинларининг бронза медаль совриндори, ўзбекистонлик спортчи Антон Фокин Франциянинг Сент-Этьен-дю-Рувре шаҳарчасида ўтказилган Франция Кубогида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Келаси ҳафта Германияда старт оладиган Жаҳон Кубоги баҳсларига қизғин ҳозирлик кўраётган Антон Фокин учун мазкур мусобақа ўзига хос тайёргарлик босқичи вазифасини ўтаб берди.
Франция клубларининг бири сафида иштирок этган Фокиннинг брусда бажарган машқи ҳакамлар томонидан 15,6 баллга баҳоланди ва у жамоаси билан бронза медалига сазовор бўлди.
Изоҳ (0)