Тошкентда юнон-кураши бўйича 1995−1997 йилларда туғилган ёшлар ўртасида ака-ука Рўзиқуловлар соврини учун халқаро турнир якунланди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Саккиз вазн тоифасида ўтказилган мусобақада қўшни Қозоғистон ва Тожикистондан ҳам истеъдодли курашчилар иштирок этишди.
Ўз вазн тоифаларида Нанкин ўсмирлар Олимпия ўйинлари ғолиби Илҳом Баҳромов (50 кг), шунингдек, Жавоҳир Mирaҳмедов (56 кг), Ислом Баҳромов (60 кг), Арам Варданян (66 кг), Жасур Абдурасулов (74 кг), Эрмат Шерматов (84 кг), Шуҳрат Умаров (96 кг) ҳамда Далер Раҳматов (120) ғолиблик шоҳсупасига кўтарилишди.
Изоҳ (0)