Ислом тараққиёт банкининг ижрочи директорлари кенгаши 10 март куни Сирдарё вилоятидаги канализация тизимини модернизация қилиш учун Ўзбекистон ҳукуматига 57,5 миллион доллар ажратилишини маъқуллади, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Умумий қиймати 157 миллион доллар бўлган лойиҳа Гулистон, Ширин ва Янгиер шаҳарларининг канализация тизимларини кенгайтириш ва реконструкция қилишни кўзда тутади.
Лойиҳани амалга ошириш муддати – 4 йил. Модернизацияни молиялаштириш шунингдек халқаро молиявий институтларнинг кредитлари ва Ўзбекистон томонининг маблағлари эвазига амалга ошорилади.
Изоҳ (0)