Хитойнинг Zeaplus компанияси ZeaWatch G2 «ақлли» соатини тақдим этди, у ташқи кўринишидан Apple Watch’нинг деярли тўлиқ нусхасидир, деб ёзади «Mobinfo.uz».
ZeaWatch G2 смарт-соати кулранг алюминий корпусга эга. У MediaTek MTК2502, 1,54 дюймли ва 240×240 пикселли TFT-дисплей, 2 мегапикселли камера, 32 Мб тезкор ва 128 Мб ички хотира билан жиҳозланди.
Бундан ташқари, қурилмада сувдан ҳимояланиш, қадам ўлчаш, уйқу мониторинги, пульс ўлчаш функциялари мавжуд. Соат iOS ва Android тизимларида ишловчи қурилмалар билан интеграциялаша олади. Бундан ташқари, унда SIM-карта учун слот бўлиб, бу соатнинг мустақил ишлаб, қўнғироқ қилиш, SMS жўнатиш ва қабул қилишини таъминлайди.
Изоҳ (0)