Caviar Россия-Италия бренди ислом дини рамзларини ўз ичига олган дизайнга эга Credo тўпламининг илк смартфонини намойиш этди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Тўплам ҳозирча фақат iPhone 6’га асосланган. Caviar Credo Medina ярим ой ва юлдуз, Мадинадаги Масжид ан Набавий масжиди ва бошқа исломга хос диний белгиларга эга. Орқа панель оқ олтиндан ишланган.
Берилган безакларга қараб, Caviar Credo нархи 2400—2600 долларни ташкил этади.
Изоҳ (0)