«Украина атаманлари» клубининг бош директори Дмитрий Гайструк «Британия шерюраклари» жамоасининг 49 килограммгача бўлган вазндаги боксчиси Эшли Уильямс тиббий кўрикка келмаганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Шу тариқа, WSB қоидаларига биноан, унинг рақиби − «Украина атаманлари»нинг ўзбекистонлик легионери Ҳасанбой Дўсматовга муддатидан олдин ғалаба ёзилади.
Бошқа барча боксчилар тиббий кўрикдан ўтган ва уларнинг Жаҳон бокс серияси тўққизинчи тури доирасидаги жанглари ўтказилади. Эслатиб ўтамиз, ўз гуруҳида учинчи ўринда бораётган «Украина атаманлари» таркибида яна бир ўзбекистонлик боксчи − Хуршид Норматов иштирок этади.
Изоҳ (0)