Ҳозиргача Қозоғистон Президенти сайловида ўз номзодини илгари суриш бўйича 21 киши ўз хоҳишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, улардан саккиз нафарига рад жавоби берилган: икки нафарига ёши туфайли, олти нафарига имтиҳондан ўтолмагани учун. Тўрт нафар номзод эса имтиҳондан ўтган ва уларга имзо варақалари берилган.
Номзодларнинг фақатгина икки нафари сиёсий партиялар номидан қатнашиш истагини билдирган. Номзодларни илгари суриш 15 март куни якунланади.
Изоҳ (0)