Бутунжаҳон бокс серияси, яъни WSB йўналишида ўтказилаётган бокс мусобақасининг бешинчи мавсумидан ўрин олган навбатдаги жанглар учун жамоалар ўз таркибларини эълон қилишди. Жумладан, «Украина атаманлари» жамоасининг «Британия шерюраклари» клубига қарши кечадиган жангида рингга кўтарилувчи боксчилари ҳам маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Маълумки, «Украина атаманлари» жамоаси шарафини легионер сифатида чарм қўлқоп усталаримиздан Хасанбой Дўсматов ва Хуршидбек Норматов ҳимоя қилишяпти. «Мексика жангчилари»га қарши баҳсда бу икки боксчимизнинг вазн тоифаларида жанглар ўтказилмаган эди. Бу сафар ҳамюртларимиз яна сафда.
49 кг вазн тоифаси: Эшли Уильямс («Британия шерюраклари») – Ҳасанбой Дўсматов («Украина атаманлари»)
56 кг: Куаид Ашфак (БШЮ) – Николай Буценко (УА)
64 кг: Семул Максвел (БШЮ) – Мгер Оганисян (УА)
75 кг: Энтони Фаулер (БШЮ) – Хуршидбек Норматов (УА)
91 кг: Итару Ионут-Мирел (БШЮ) – Денис Пояцика (УА)
Изоҳ (0)