11 март, чоршанба куни Ҳиндистон шарқидаги Манипур штати маъмурий маркази — Импхал шаҳридаги бозорлардан бирида портлаш содир бўлиши натижасида уч киши ҳалок бўлди, 23 киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда ТАСС.
Жабрланганлар касалхонага етказилди, баъзилар — оғир аҳволда. Портловчи қурилма маҳаллий вақт билан тахминан 18:00 (Тошкент вақти билан 17:30)да ишга тушган.
Ҳозирча ҳеч қайси террористик ташкилот портлаш учун жавобгарликни ўз бўйнига олганича йўқ.
Изоҳ (0)