Франциянинг «ПСЖ» клубининг швециялик ҳужумчиси Златан Ибрагимович Стокгольмдаги черковни ҳашаматли уйга айлантирди, деб хабар бермоқда «Российская газета».
Футболчи XIX аср охирида қурилган, аввал черковга тегишли бўлган тўрт қаватли уйни икки йил муқаддам 4,7 миллион евро эвазига сотиб олган. Ибрагимович бинонинг минг квадрат метрдан ортиқ қисмини таъмирлаб, уни ҳашаматли кошонага айлантирган.
Қайд этилишича, 33 ёшли швед футболчисининг Флоридада вилласи, Нью-Йоркда уйи, ўзининг она Шаҳри Малмёда яна бир ҳашаматли уйи бор.
Изоҳ (0)