MWC 2015 кўргазмасида Япониянинг Kyocera компанияси экранига қуёш батареяси ўрнатилган Kyocera Wysips Crystal смартфонини тақдим этди, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz».
Янги қурилма аввалги Torque моделига асосланган, у 4 дюймли ва 800×480 пикселли экран, икки ядроли Qualcomm Snapdragon S4 процессори, 1 Гб тезкор хотирага эга. Ушбу смартфонга компания ўз шериги, Sunpartner фирмасининг ўзига хос фотовольта экрани — Wysips Crystal технологиясини қўшди.
Унинг шаффофлик даражаси 90% бўлиб, экранда тасвирнинг акс этишига ҳеч ҳам халал бермайди, шу билан бирга қуёш энергиясини ютиб, уни электр қувватига айлантиради.
Изоҳ (0)