Хитойнинг Innos компанияси MWC 2015 кўргазмасининг сўнгги кунида ўзининг иккита аккумуляторга эга Innos D6000 смартфонини тақдим этди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Биринчи батарея ички ва ечилмайдиган бўлиб, сиғими 2500 мА/соат га тенг, иккинчиси эса 3500 мА/соат сиғимига эга бўлиб, уни орқа қопқоқни очиб, олиш мумкин.
Смартфон 2 соат ичида тўлиқ заряд олади.
Янги қурилма 5,2 дюйм, 1920×1080 пикселли HD-экран, саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 615 процессори, 2 Гб тезкор хотира, 16 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камерага эга.
Innos Android 4.4.4 KitKat операцион тизимида ишлайди.
Изоҳ (0)