«Энг замонавий қайнона» номига «MY5» телеканали орқали намойиш этилаётган «Қайнона-келин» сериалидаги роли учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева лойиқ кўрилди. Бу ҳақда «Даракчи» нашри хабар бермоқда.
«Ҳаётда жуда қаттиққўл қайнона эмасман. Келиним синглим бўлгани билан (хонанда турмуш ўртоғининг ўғлига ўз синглисини келин қилган) тергайман, рўзғор юмушларини ўргатаман. Лекин ҳамма ишига бурнимни суқавермайман. Ахир улар ҳам ёш, ўзи истаганча яшашни хоҳлайди. Икки ёшнинг орасига тиқилиб, ўғлига келинини ёмонлайдиган қайноналардан эмасман. Агар келиним синглим бўлмаган тақдирда ҳам бундай қилмасдим.
Лекин мен уйдалигимда кўзимдан йўқолиб қолишига, уйига кириб кетишига йўл қўймайман. Келинми, ёнимда бўлсин. Иссиқ-совуғимдан хабардор бўлиб турсин, дейман-да.
Сериалдаги келиним Паризодани ҳам жуда яхши кўраман. У бироз айёр бўлишига қарамай, ширинсуханлик билан кўнгилга йўл топа олади. Ишини дарров битиради. Ҳамма келинлар унга ўхшаса, қайноналар жон деса керак».
Изоҳ (0)