Ўзбекистон футбол федерациясида 2014 йил якунлари бўйича бир неча номинациялар бўйича йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
«ЎФФ президенти Мираброр Усмонов маросимда нутқ сўзлаб, Ўзбекистон футболи катта ишларни амалга ошириб, ОФК ва ФИФА олдида яхши обрўга эга бўлганини қайд этди.
ОФК ҳам ютуқларимизни тан олиб, Чемпионлар лигасининг ушбу мавсумида 4 та клубимиз иштирок этмоқда. Ўзбек футболининг обрўсини мана шу 4 та клубимиз ҳимоя қилиши керак. Барча жамоаларимиз кейинги босқичга чиқиш имкониятига эга. Мана шу 4 та клубимиз раҳбарлари футболчиларга эътибор бериб, ёшларнинг ўсишини таъминлаш лозим.
ОФК ва ФИФА билан маслаҳатлашган ҳолда янги ташкил этилган Марказий Осиё футбол федерациясининг бош қароргоҳи Тошкентда бўладиган бўлди. Биз энди минтақадаги 6 та давлатда футболнинг ривожига масъул бўлдик.
30 апрель куни ОФКнинг Конгресси бўлиб ўтади. Сардор Раҳматуллаев ОФК Ижроқўм аъзолигига нафақат Ўзбекистонннинг, балки Марказий Осиё вакили сифатида ўз номзодини қўйди. Энди ОФКнинг муҳим қарорларини қабул қилишда Ўзбекистон вакили ҳам иштирок этади», – деди Мираброр Усмонов.