Япониянинг Mitsubishi Heavy Industries компанияси «Навоийазот» акциядорлик жамиятида аммиак ва карбамид ишлаб чиқарувчи кимё мажмуаси қурилиши бўйича тендерни ютиб олди, деб хабар бермоқа «Газета.uz».
Ўзбекистоннинг 2015 йилги Инвестиция дастурига биноан, 2017 йил охиригача «Навоийазот» базасида йилига 660 минг тонна аммиак ва 577,5 минг тонна карбамид ишлаб чиқариш қувватига эга бўладиган қиймати 961,74 миллион долларлик кимё мажмуаси қурилиши режалаштирилмоқда.
Тендер ўтган йили «Ўзкимёсаноат» давлат акциядорлик компанияси томонидан эълон қилинган эди. Ҳозирда шартнома имзолаш учун музокаралар олиб борилмоқда. 2015 йилда қурилиши бошланиши режалаштирилаётган лойиҳа Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 320 миллион долларлик кредити, «Навоийазот»нинг ўз маблағлари ҳамда маҳаллий ва хорижий банкларнинг кредитлари ҳисобига молиялаштирилади.
Изоҳ (0)