2014 йил июль ойида Украина шарқида ҳалокатга учраган Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Boeing-777 самолёти Россия қурилмасидан учирилган «Бук» ракетаси ёрдамида уриб туширилган. Бу ҳақда Нидерландия прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи маълумотларига кўра, ракета фожеадан бироз вақт олдин Россиядан Украинага келтирилган. Бунга кўплаб фото ва видео материаллар, шунингдек, топиб сўроқ қилинган гувоҳларнинг кўрсатмалари далил бўлган. Ҳозирда гуруҳ айбдорларни ва уларга қарши далилларни топиш билан шуғулланмоқда.
Шунингдек, Россия махфий хизматлари Нидерландия полицияси ва прокуратураси компьютер тизимларига киришга ва уларни бузишга уринаётганига жиддий далиллар борлиги маълум қилинган. Украинада ишлатилган смартфон ва ноутбукларга Spyware жосус дастури ўрнашиб олгани туфайли уларни йўқ қилишга тўғри келган.
Изоҳ (0)