2015 йилнинг 3 мартида Тошкентнинг Ўрикзор мавзесида жойлашган «Карвон бозори» яқинида бир нечта машин иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳига асосланиб «12news.uz» хабар бермоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олтита машина, жумладан, Matiz, Lacetti енгил автомобиллари ва КамАЗ юк машинасига зарар етган.
Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)