Самарқанд вилояти Паяриқ туманидан бўлган аёл кечқурун уйига қайтаётганида номаълум шахс йўлини тўсди, деб хабар бермоқда «Постда» нашри.
Маълум қилинишича, йўлтўсар аёлнинг бўйнидаги тилла занжири ва узугини тортиб олган.
Туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган суриштирувлар натижасида ушбу талончиликни ҳеч қаерда ишламайдиган фуқаро содир этганлиги аниқланди. Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)