Осиё Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган Тошкентнинг «Локомотив» ва Эроннинг «Фулад» жамоалари ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисобида якунланди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
«Темирйўлчилар» ўйинда тезкор гол киритишга муваффақ бўлишди. Кетма-кет ҳужумлардан кейин Олег Зотеев ҳисобни очди. Бу вазиятда унга Лутфулла Тўраев тўпни ажойиб тарзда етказиб берганини алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур.
Аммо шундан кейин «Локомотив» ўйин темпини тушириб юборди. Натижада, «Фулад» ўйинда устунликни ўз қўлига ола бошлади. Бурчакдан ошириб берилган тўп эронликлар аъзоси Меҳрдод Жамаатига келиб тушди. Унинг йўллаган зарбаси Темурхўжа Абдухолиқовга тегиб рикошет ҳосил қилди ва Маъмур Икромов қўриқлаётган дарвозага бориб тушди.
Биринчи бўлим 1:1 ҳисоби билан якунланди.
Иккинчи бўлимни ҳам «Локомотив» футболчилар анча фаол бошлашди. Руслан Карянда ҳисобни ошириш учун бир қатор имкониятларга эга бўлганди. Аммо у ушбу вазиятлардан унумли фойдалана олмади.
Вадим Абрамов ўйинни кучайтириш учун захирадан Жасур Ҳасанов, Алишер Шоғуломов ва Дилшод Раҳматуллаев каби футболчиларни майдонга туширди. Аммо бу ўзгаришлар ўз самарасини бермади.
Шу тариқа «Локомотив» Осиё Чемпионлар лигасидаги илк очкосини ишлаб олди.
ОЧЛ, 2-тур.
«Локомотив» – «Фулад» 1:1
Голлар: О.Зотеев (7) – М.Жамаати (31)
«Локомотив»: Маъмур Икромов, Салим Мустафоев, Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев, Неманя Яничич, Олег Зотеев, Лутфулла Тўраев, Тимур Кападзе, Санжар Шоаҳмедов, Руслан Корян, Темурхўжа Абдухолиқов.
«Фулад»: Алиризо Салими, Аҳмад Ал Намеҳ, Леонард Месарич, Сасан Ансари, Исмоил Шарифат, Матиас Чаго, Алойс Нонг, Омид Ҳолиди, Меҳрдод Жамаати, Юсуф Вакиа, Муҳсин Мосалман.
Изоҳ (0)