Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги «Расул транс» МЧЖ «Ўзавтосаноат» АК, Хоразм вилоят ҳокимлиги ва бошқа мутасадди идораларнинг кўмагида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Nexia ва Matiz автомобилларини харид қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
26 та янги автомобиль учун банк кредитлари ҳисобига «GM-Ўзбекистон» ЁАЖга 691 миллион сўмдан ортиқ маблағ ўтказиб берилди.
Ҳозирда автомобилларни ташқи (сариқ рангга бўяш, таниш белгилари ва плафон ўрнатиш, махсус давлат рақам белгилари олиш) ва ички (таксометр ва бошқа қурилмалар ўрнатиш) жиҳозлаш ишлари якунланиб, аҳолига йўналишсиз такси хизмати кўрсатиш учун ҳозирлик кўрилмоқда.