«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатининг 25-турида «Вильярреал»га қарши учрашувда (1:1) гол муаллифига айланди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Бу гол португалиялик футболчининг мазкур мавсум примераси 22 учрашувидаги 30-голи бўлди. Шу тариқа, Роналду Европанинг етакчи чемпионатларида қаторасига 5 мавсумда 30 та ва ундан кўп гол киритган биринчи футболчига айланди. Бунгача у Испания чемпионатининг аввалги мавсумларида 31, 34, 46 ва 40 тадан гол киритган эди.
Қўшимча қилиш жоиз, Дейв Хеллидей, Жимми Гривз ва Лионель Месси қаторасига 4 мавсумда 30 та ва ундан кўп гол киритган футболчилардир.
Изоҳ (0)