Samsung компанияси Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтаётган WMC кўргазмасида ўзининг Galaxy S6 ва S6 Edge смартфонларини тақдим этди, деб хабар бермоқда «20minutes.fr».
S6 Edge’нинг S6’дан фарқи – экранининг ён томонларда ҳам жойлашганидир. Samsung компанияси ўзининг янги маҳсулотининг металли рақобатчи қурилмаларникидан 50 фоизга мустаҳкамроқ эканлигини ва у тирналмаслигини маълум қилган. S6’нинг орқа қисми Gorilla Glass 4’дан ишланган.
Янги смартфонларнинг техник хусусиятлари қуйидагича: иккала қурилма ҳам 5,1 дюймли Quad HD экран (2560х1440), 16 мегапикселли орқа ва 5 мегапикселли олд камера, Android 5,0 Lollipop операцион тизими, 4 ва саккиз ядроли процессорлар, симсиз зарядлаш тизими билан таъминлаган.
Шунингдек, янги қурилмаларнинг аккумлятори смартфондан ажралмайди. Қувват узоқроқ вақтга етади, қувват олиши эса iPhone 6’дан икки баравар тезроқ бўлади.
Смартфонлар дастлаб 10 апрель куни 20 та мамлакатда 32, 64 ва 128 Гигабайт хотирали версияларда сотувга чиқарилади.
Изоҳ (0)