Япониянинг Kyocera компанияси умуман заряд қурилмаси керак бўлмайдиган смартфоннинг ишлайдиган прототипини тақдим этишга тайёрланмоқда, дея хабар бермоқда «Российская газета». Гаджет қуёш нури энергиясини сингдириб, аккумуляторни энергия билан таъминлайди.
Kyocera’нинг аввалдан мавжуд смартфон моделларидан бирининг экранни ёпиб турувчи ҳимоя ойнаси тагига махсус ёруғликка таъсирчан қатлам ўрнатилди, у қуёш батареяси ҳисобланади.
Қуёш нурини ютувчи қатлам шаффофдир — у орқали нурларнинг 90 фоизи ўта олади.
Изоҳ (0)