Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган «Арсенал» ҳамда «Монако» жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашувда умуман кутилмаган натижа қайд этилди. Яъни, Арсен Венгер шогирдлари «Эмирейц»да «Монако«га мағлуб бўлди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Дастлаб, ўйиннинг 38-дақиқасида Кондогбиа меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида келиб, Димитар Бербатов ҳисобни - 0:2 кўринишга олиб келди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида «Арсенал« Окслейд-Чемберленнинг ҳатти-ҳаракатлари эвазига, битта голга жавоб қайтарди. Аммо, иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Феррейра Карраско Оспина дарвозасига учинчи тўпни киритиб, якуний - 1:3 натижасини ўрнатди.
Шу тариқа, «Монако» сенсацион ғалаба эвазига жавоб ўйини олдидан ўзи учун қулай натижага эришди.
ЕЧЛ. 1/8 финал. Дастлабки учрашув
«Арсена»л (Англия) –« Монако» (Монако, Франция) 1:3 (0:1, 1:2)
Голлар: 0:1 – 38 Кондогбиа, 0:2 – 53 Бербатов, 1:2 – 90 Окслейд-Чемберлен, 1:3 – 90+4 Феррейра Карраско.
«Арсенал» – Оспина, Коселни, Белерин, Мертесакер, Гиббс, Касорла (Росицки, 81), Коклен (Окслейд-Чемберлен, 68), Озил, Санчес, Уэлбек, Жиру (Уолкотт, 60).
«Монако» – Субашич, Фабино, Уоллес, Туре, Элдерсон, Дирар (Курзава, 82), Кондогбиа, Моутиню, Абденнур, Мартиал (Бернарду Силва, 84), Бербатов (Феррейра Карраско, 75).
Огоҳлантиришлар: Коклен (42), Элдерсон (45), Белерин (74), Озил (87), Моутиню (90).
Изоҳ (0)