Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 2016 йил охирида йилига 220 минг тонналик қувватга эга цемент заводи ишга туширилиши кўзда тутилмоқда, деб хабар берди Uzbekistan Today.
«Ўзқурилишмоллари» акциядорлик компанияси бошқарув раиси Ислом Арслоновнинг сўзларига кўра, лойиҳа «Сурхонцементинвест» чет эл корхонаси томонидан амалга оширилади. Унинг таъкидлашича, ҳозирда мамлакатда умумий қуввати йилига 8,8 миллион тонна цементни ташкил этувчи 8 та завод фаолият кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, келаси йили Қорақалпоғистонда ҳам «Қорақалпоқцемент» чет эл корхонаси томонидан амалга оширилаётган лойиҳа бўйича йилига 400 минг тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга завод ишга туширилиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)