Украина президенти Пётр Порошенко «Қримдаги фожеавий ҳодисаларнинг бир йиллиги муносабати билан Украина халқига мурожаати»да Қримни Киев назоратига қайтаришга ваъда берди.
«Қримнинг свилизациявий тараққиёти, унинг бой салоҳиятини амалга ошириш фақатгина мустақил ва бўлинмас Украина таркибида мумкин бўлишига аминман. Украина вақтинчалик эгалланган ҳудудлар устидан назоратини тиклайди. Бу тез ва осон бўлади, демайман. Бироқ бу албатта амалга ошади. Биз биргаликда янги Қримни қурамиз, унда Қримнинг туб халқи ва яриморолнинг бутун аҳолиси миллати, тили ва динидан қатъи назар ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланади», − деди Порошенко.
Шунингдек, у Қримнинг туб аҳолиси бўлган Қрим татарлари Сталин репрессияси вақтида Собиқ Иттифоқнинг олис ҳудудларига сургун қилингани, Украина мустақилликка эришгач, уларни ўз юртларига қайтариш учун имкони борича ёрдам берганига алоҳида урғу қаратган.
Изоҳ (0)