КХДР етакчиси Ким Чен Ин Корея халқ армияси жанговар тайёргарлигини ошириш лозимлигини айтиб, халқни урушнинг исталган шаклига тайёрланишга чақирди, деб хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Ким Чен Ин бу ҳақда Корея Меҳнат партияси Марказий ҳарбий комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишидаги чиқишида маълум қилди. Йиғилиш сўнгида «мамлакат мудофаа қобилиятини оширишда кескин бурилиш қилиш» ҳақида қарор қабул қилинган.
Ҳам КХДРда, ҳам хорижда вазият мураккаблашаётганини қайд этган Ким Чен Ин «америкалик империалистлар» билан кураш услубларига айниқса батафсил тўхталган. Унинг сўзларига кўра, агар армия тузилмаси олий қўмондонликнинг стратегик қарашларига асосан соддалаштирилса, мамлакат мудофаа қобилияти ошади.
Изоҳ (0)