Олий Лиганинг янги мавсумига Туркияда тайёргарлик кўраётган Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси Россия Премьер-лигаси вакили «Амкар» билан майдонга тушди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Ушбу беллашувда пермликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу «Нефтчи»нинг Туркия йиғинидаги биринчи мағлубияти бўлди. Фарғоналиклар олдинроқ «Истиқлол»ни (Тожикистон) 2:1, «Днепр»ни (Украина) 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Мурод Исмоилов жамоаси режага кўра, 23 февралда Украинанинг «Металлург» клуби билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказади.
Назорат учрашуви
«Амкар» (Россия) – «Нефтчи» (Ўзбекистон): 2:0 (1:0)
Голлар: Йовичич, 44 (1:0). Киреев, 60 (2:0).
Изоҳ (0)