Москвада 60 ёшли аёл она бўлди, дея хабар бермоқда «Вести.ru». Айни пайтда аёл ҳам, чақалоқ ҳам ўзларини яхши ҳис қилмоқда.
Туғруқхона шифокори сўзларига кўра, чақалоқ кесарча кесиш усулида дунёга келтирилган. Она ва болага стандарт муддатда уйга кетиш учун жавоб берилган. Шифохонадан чиқишда уларнинг аҳволи қониқарли бўлган.
Ушбу хабарни изоҳлар экан, мутахассислар кекса ёшда бола кўриш она организми учун оғир синов бўлибгина қолмай, болада ирсий касалликлар пайдо бўлишига ҳам олиб келишини таъкидлади.
Изоҳ (0)